Ҳамид Олимжоннинг “Ойгул ва Бахтиёр” достонидан (парча)
Болалик кунларимда,
Уйқусиз тунларимда, Кўп эртак эшитгандим, Сўзлаб берарди бувим. Эсимда ўша
дамлар, Ўзи учар гиламлар, Тоҳир -
Зуҳра, Ёрилтош Ойни уялтирган қош… Ўт боғлаган қанотлар, Беқанот учган отлар,...
Кўпчилигимиз ўзимиздан катталар айтиб берган ўзи учар
гиламлар ҳақида эшитганмиз ёки телевидение, кинофильмлар орқали турли фантастик,
эртак фильмларда кўрганмиз ва уларда учиш ҳақида орзу пайдо бўлган бўлса ажаб
эмас. Бир пайтлар эртак бўлган нарсалар ҳозирда техника ва технологиялар ривожи
туфайли ҳақиқатга айланиб бўлди ёки айланмоқда. Шулардан бири ўзга планеталарга
саёҳат қилиш имконини берувчи қурилма “Ракета”(учоқ) ҳақида сўз юритмоқчиман.
Ракета...
Беқанот учган отлар...
Ракета (учоқ) сўзи келиб чиқиши италянча сўз бўлиб “rocchetta” — яъни ”урчуқ”, ”пирпирак”,
”дук”, ”йик” деган маънони беради. Унинг бундай номланишига “урчуқ”нинг учли,
текис ва сирпанувчан ташқи кўринишига ўхшашлиги сабаб бўлиб, ҳозирги пайтда бу
сўзни дунё тилларида унинг немис тилидаги варианти “Rakete” сўзининг турли вариациялари ишлатилади. Шу жумладан ўзбек тилида
“Ракета” шаклидаги кўриниши кенг тарқалган.
Ракета бу – махсус ракета ёнилғиси юритгичда ёқилиши натижасида пайдо
бўладиган реактив куч таъсирида кенглик(бўшлиқ)да олдинга ҳаракатланиб учувчи
аппаратдир. Қадимда ракетаниинг биринчи шакллари Хитойда яратилган ва ракетадан
хитойликлар, кейинчалик эса европаликлар
байрамларда асосан мушакбозлик мақсадида
кенг фойдаланишган.
![]() |
Қадимги Хитой аскари "ракета" учирмоқчи |
Ракета технологияларининг ривожланишига 20 асрда Константин Циолковский(рус), Герман Оберт(немис), Роберт Годдард(америкалик) каби олимларнинг илмий изланишлари ва
тажрибалари катта ҳисса қўшган. Ҳозирга келиб
ракетанинг турли хиллари мавжуд бўлиб, улар турли соҳаларда коинотни ва коинот
жисмларини ўрганишда, ҳарбий соҳада
жанговор қурол сифатида ишлатилади. Тинч мақсадларда ракеталардан ташувчи
сифатида коинотга турли сунъий ер йўлдошларини, юкларни ёки космонавтларни олиб
чиқиш учун фойдаланилади. Ракетанинг ёқилғи турига қараб қаттиқ ёқилғида
ёки суюқ ёқилғида ишлайдиган турлари бор.
Дастлабки ракеталардан ҳарбий мақсадларда ҳам кўплаб урушларда фойдаланилган, лекин уларнинг нишонга аниқ тегиш ва душманга зарар етказиш даражаси паст бўлганлиги сабабли, кейинчалик уларни такомиллашиб бораётган артиллерия тизимлари сиқиб чиқара бошлайди.
20 асрга келиб Европада ракетлардан коинотга учишда
ва планеталараро саёҳатларда фойдаланиш ғоялари ривожлана бошлайди. Ракеталардан
ҳарбий мақсаддда фойдаланиш айниқса Германияда ривож топади. Немис
Планеталараро алоқалар жамияти(VfR)да, кейинчалик эса Германия армияси
учун ишлаган немис олими Вернер фон Браун ва у билан бирга ишлаган
олимлар гуруҳи Германия армияси
учун Иккинчи Жаҳон уруши даврида 1942 йилда учиш узоқлиги 320 км А-4
баллистик ракетасини ишлаб чиқади. Афсуски 1944 йилдан бошлаб эса «Фау-2» (V-2) номи
остида ушбу ракета Германия (Учинчи рейх) армияси томонидан ҳарбий мақсадларда
қўлланила бошланди.
Кейинчалик эса СССР ва АҚШ ҳам ўз баллистик ракеталарини
яратишга муваффақ бўлишди ва турли мақсадларга мўлжалланган ҳар хил ракеталар
ишлаб чиқарилишини бошлашди.
![]() |
ФАУ 2 ракетаси |
Ракеталар ёрдамида инсоният тарихида биринчи марта
1961 йил 12 апрелда совет космонавти Юрий Алексеевич Гагариннинг коинотга парвози амалга оширилди. «Восток»
йўлдош-кемасида Гагарин ер шарини 1
соату 48 минутда айланиб чиқиб муваффақиятли тарзда ерга қўнишни амалга оширди.
![]() |
"Восток" космик кемаси ва унинг ракета ташувчиси |
1961 йил 5 майда эса америкалик астронавт Алан Шепард
(кичик) «Меркурий-Редстоун-3» капсула кемасида 15
минутлик суборбитал парвозни амалга оширди.
Кейинчалик эса Алан Шепард (кичик) «Аполлон-14» космик кемасида биринчи марта Ер табиий йўлдоши
Ойга саёҳатни кема командири сифатида амалга оширди.
Бу соҳанинг Ўзбекистондаги
ҳолатига бир назар
Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан коинотни ўрганиш
учун қизиқиш юқори бўлган. Мисол учун фақатгина Самарқанд ҳукмдори Мирзо
Улуғбек ва унинг шогирдлари томонидан бу йўналишда амалга оширилган ишлар бутун
дунё астрономия ва бошқа коинотни тадқиқ қилувчи фанлар ривожланишига катта
таъсир ўтказган. Ўз даврининг энг йирик обсерваториси бўлган Самарқанд
обсерваториясининг қурилиши бу фанга қанчалик эътиборнинг юқори бўлганлигини
кўриш мумкин.
Афсуски Мирзо Улуғбек бошлаб берган бу ишни ундан кейин тахтга ўтирган ҳукмдорлар турли сабабларга кўра давом эттиришмади. Бу йўналишдагги изланишлар Ўзбекистон собиқ СССР таркибида бўлган пайтда шу йўналишда ишловчи “Коинот”, “Гранит”, “Композит” каби корхоналар билан чекланган. Мустақиллик йилларида бу соҳада бир қадар ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коинот оламини тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш тузилмалари тўғрисида» 1992 йил 11 декабрдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон давлат коинотини тадқиқ этиш («Ўзбеккоинот») агентлиги ташкил этилди. 2002 йилда навбатдаги ислоҳотлар натижасида эса «Ўзбеккоинот» асосида “Космик тадқиқотлар маркази” ташкил этилди. Марказ таркибига Тошкент космик асбобсозлик илмий-тадқиқот институти (2008 йил тугатилган), Полимер маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган Чирчиқдаги «Композит» тажриба-экспериментал заводи (2012 йилда таркибий ўзгаришлар рўй берди), РТ—70 Радиоастрономик обсерваторияси кирди.
![]() |
Самарқандда Мирзо-Улуғбекка қўйилган ҳайкал |
Афсуски Мирзо Улуғбек бошлаб берган бу ишни ундан кейин тахтга ўтирган ҳукмдорлар турли сабабларга кўра давом эттиришмади. Бу йўналишдагги изланишлар Ўзбекистон собиқ СССР таркибида бўлган пайтда шу йўналишда ишловчи “Коинот”, “Гранит”, “Композит” каби корхоналар билан чекланган. Мустақиллик йилларида бу соҳада бир қадар ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коинот оламини тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш тузилмалари тўғрисида» 1992 йил 11 декабрдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон давлат коинотини тадқиқ этиш («Ўзбеккоинот») агентлиги ташкил этилди. 2002 йилда навбатдаги ислоҳотлар натижасида эса «Ўзбеккоинот» асосида “Космик тадқиқотлар маркази” ташкил этилди. Марказ таркибига Тошкент космик асбобсозлик илмий-тадқиқот институти (2008 йил тугатилган), Полимер маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган Чирчиқдаги «Композит» тажриба-экспериментал заводи (2012 йилда таркибий ўзгаришлар рўй берди), РТ—70 Радиоастрономик обсерваторияси кирди.
Ҳозирда “Космик тадқиқотлар маркази”нинг асосий
вазифалари қуйидагилардан иборат:
- астрономия, ерни, ер атрофидаги фазони ва узоқ
космик объектларни ўрганиш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишни
ташкил этиш;
- космик тадқиқотлар ва технологиялар ютуқларини
республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига
жорий этиш бўйича мақсадли дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш;
- манфаатдор ташкилотлар ва тузилмалар билан
биргаликда самарали экологик назоратни, рўй бериши мумкин бўлган табиий
офатларнинг олдини олишни, космосдан ерни масофадан туриб зондлаш йўли билан
табиий ресурсларни тадқиқ этишни ташкил қилиш;
- астрономия ва космик тадқиқотлар соҳасида халқаро
ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда тижорат мақсадидаги космик фаолиятни
ривожлантириш.
Шу жумладан, Фанлар академиясининг Астрономия институти бу йўналишда кўплаб амалий тадқиқотларни амалга оширмоқда. 2016 йилда Майданак обсерваториясининг модернизация қилиниши, унга янги ускуналарнинг ўрнатилиши ёш астрономлар ва астрофизиклар олдида янги имкониятларга йўл очди.
Ҳозирги пайтда дунёда коинотни
тадқиқ қилиш ва планеталараро саёҳатларни амалга оширишда ривожланган
давлатлардан ташқари хусусий компаниялар ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Буларга
мисол қилиб SpaceX, Blue Origin,
Orbital Sciences Corporation, Liberty Launch
Vehicle, Stratolaunch Systems, Bigelow Aerospace, Virgin Galactic каби асосан АҚШда жойлашган компанияларни
келтиришимиз мумкин. Хусусий компаниялар ўз маблағлари ёки давлат ташкилотлари
билан ҳамкорликда ўз космик кемаларини яратишмоқда.
Бу компаниялар орасида SpaceX компаниясига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим, чунки бошқа ракеталардан фарқли равишда бу компания ракеталари вертикал учишдан ташқари вертикал қўнишни ҳам амалга ошира олади.
Бу компаниялар орасида SpaceX компаниясига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим, чунки бошқа ракеталардан фарқли равишда бу компания ракеталари вертикал учишдан ташқари вертикал қўнишни ҳам амалга ошира олади.
![]() |
АҚШда жойлашган SpaceX хусусий компанияси вертикал учувчи ва қўнувчи ракеталари |
Технологиялар жадал ривожланаётган 21 асрда бу соҳада
ортда қолиш, тадқиқотлар ўтказмаслик, Мирзо Улуғбек давридан кейин юзага келган
тушкунлик ҳолатини такрорланишига йўл қўймасдан Ўзбекистон ёшларининг
иқтидорини ушбу соҳага ҳам йўналтириш, ўзбек тилидаги илмий нашрларни
кўпайтириш, шу жумладан дунёда танилган ва кенг тарқалган илмий-оммабоп
асарларнинг ўзбек тилига таржималарни ҳам, мавжуд имкониятлардан фойдаланган
ҳолда жаҳон тажрибасини ўрганиш ва улар билан ўзаро манфаатли йўлда ишлаш зарур.
Шунингдек
Коинотни ўрганиш амалий илмий ишларни кўпайтириш, жаҳоннинг илғор технологик
марказларида миллий ёш кадрларни тайёрлаб етиштириш, уларни ўз йўналиши бўйича
иш билан таъминлаш ва илмий тадқиқотлар натижаларини иқтисодиётда қўллаш ижобий
натижа бериши мумкин.
"Миллий Космик Кемалар (МКК) яратиш" дастурини қабул
қилиш ва шу йўналишида ишлаш зарур (афсуски
бу баъзиларда истеҳзоли кулгига сабаб бўлиши мумкин), чунки вақт ўтиши билан
орттирилган тажрибалар мамлакат иқтисодий имкониятлари етарли даражага етганда
уларни тез амалиётда қўллаш имкониятини
беради. АҚШдаги каби Ўзбекистон ҳудудида хусусий космик тадқиқотлар амалга
оширувчи хусусий компанияларни очилишини ва уларни қўллаб-қувватлаш вақт ўтиши
билан ўз самарасини бериши мумкин. Саноатнинг автомобилсозлик, самолётсозлик (учоқсозлик),
ракетасозлик каби юқори технологияларга асосланган йўналишлари иқтисодиётда
етакчилик ролини ўйнайди, шу билан бирга улар билан боғлиқ бошқа тармоқларнинг
янада ривожланишига олиб келади, масалан: ахборот технологиялари, металлсозлик,
композит материаллар яратиш соҳасида.
Келажакда бошқа планеталарга космик зондлар жўнатиш дастурини қабул қилиш ва буни устида жиддий илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Келажакда бошқа планеталарга космик зондлар жўнатиш дастурини қабул қилиш ва буни устида жиддий илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Биринчи
яратиладиган миллий ракета ташувчи ёки космик кемани "Мирзо Улуғбек" номи билан
аташ унга бўлган яна бир ҳурмат-эҳтиром белгиси бўлган бўлар эди.
Ахир айтишадику ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам яхши деб!